13K35Telegramda ochish
Ширкатдан бошқарув компаниясига ўтган кредит муддати 3 йилга узайтирилади “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилингани айтилмоқда. Айни соатда қарорнинг тўлиқ матни расман очиқланмаган. Тегишли видеошарҳда билдирилишича, 15 та ҳудудда кўп қаватли уйларни бошқарув сервис компанияларига бириктириш лойиҳаси амалга оширилади. Бошқарув сервис корхоналарининг мулкчилик шакли (давлат ёки хусусий) ҳақида шарҳда маълумот берилмаган. Ширкатларнинг кредитлари Бошқарув компанияси ҳисобига ўтказилса, кредит яна 3 йил муддатга узайтирилади. Таъминотига ҳокимият кафиллиги тақдим этилади. Яъни, шунча йилдан буён қилиб келинган хатолик яна такрорланади. Ҳеч қачон ўз мажбуриятига жавоб бермайдиган ҳокимият кафиллиги билан янги ташкил бўлган Бошқарув компанияси фаолиятини қарз юки билан бошлайди, банкларнинг эса муаммоли мажбурияти муаммолигича қолаверади. Ҳужжат билан 577та уйда реновация дастури амалга оширилиши белгиланган. Яъни эскирган уйлар бузилиб, ўрнига янгилари қурилади. Кўп қаватли уйлардаги хонадонлар эксплуатация бадалларининг 30%и капитал таъмирлаш учун алоҳида ҳисобварақларда юритилади. Капитал таъмирлаш учун керакли қолган 70% маблағ давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Қарорда бадаллар миқдори эксплуатация харажатларини қоплаш учун етарли бўлмаётгани таъкидланган. Маҳаллий кенгашларга кўп қаватли уйлардаги хонадонлар эксплуатация бадалларининг минимал миқдорини тасдиқлаш вазифаси топширилган. Эҳтимолки, эксплуатация бадаллари миқдори сезиларли тарзда ошади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin