16K93Telegramda ochish
Ширкатларга ажратилган кредитларнинг 35%и муаммоли. Энди нима бўлади? Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги маълумотига кўра, ширкатларга ажратилган 1,3 трлн.сўмлик кредитларнинг 450 млрд.сўми, ёки қарийб 35%и муаммоли. Аҳолининг ширкатлардан қарздорлиги тўлиқ ундирилган ҳолда ҳам муаммолари кредитларнинг ҳатто ярмини қоплашга етмайди. Кечаги йиғилишда бўғзигача қарзга ботган, самарасиз ширкатларни тугатиш ва уларнинг ўрнига бошқарув компанияларни ташкил этиш ҳақида гап борган. Афсуски, ширкатларга улар ҳеч қачон тўлай олмайдиган кредитлар нега йиллар давомида ажратиб келингани, кредитлар кимларнинг фойдаси учун ва қаёққа йўналтирилгани, бунда ширкатлар устига миниб олган очкўз ҳокимларнинг ўрни қандай бўлгани ҳақида саволлар кўтарилмаган кўринади. Қайд этилишича, тугатилаётган ширкатларнинг муаммоли кредитлари 3 йилга музлатилади. Кейин нима бўлади, номаълум. Ширкатлар ва уларга кредит маблағлари ажратилиши, ишлатилиши борасида йўл қўйилган хатолар тан олинмаса, коммунал соҳага ҳокимларнинг зарарли аралашуви тўхтатилмаса, қўрқаманки, янги ташкил бўлаётган бошқарув компаниялари ишида ҳам кўп муаммолар юзага келади. Айтилишича, ташкил бўлаётган бошқарув компанияларга ҳам имтиёзли кредитлар ажратилади, фоизларнинг бир қисми қоплаб ҳам берилади. Улар импорт қиладиган ускуна ва техникаларга божхона божлари келгуси 3 йилда “ноль” ставкада қўлланилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin