Қашқадарёда юзга яқин уй-жой мулкдорлари ширкатлари тугатилмоқда. Агар ҳаракат қилинмаса, юкламаси банкларга бўлиши тайин.
Афсуски ширкатлар билдирилган ушбу ишончни оқлай олишмади, дейилади вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси хабарида.
Кўп квартирали уйларни том қисми, ертўла қисми, коммуникация тизимлари, болалар майдончалари ва унга туташ ҳудудлар ширкатлар томонидан узоқ йиллардан буён таъмирланмаганлиги натижасида жуда оғир аҳволга тушиб қолгани сабаб 88 та ширкат тугатилиб 10 та Бошқарув сервис компанияси ташкил этилармуш.
Шу ўринда табиий саволлар туғилади?
1. Ширкатларга ҳокимият босими билан берилган бир неча миллиардлик кредитлар тақдири нима бўлади? Еган еди, ҳазм бўлди, қозонлар ёпиқ қолаверадими? Талаб шуки, токи ширкатлар банклар олдидаги кредитларини сўндирмагунча тугатилмаслиги керак. Ҳокимлар ширкатларни тугатмоқчи бўлса, аввал, марҳамат қилиб, уларнинг кредитини ёпиб қўйишларини ўйласин.
2. Ширкатларнинг тугатилиши қонунчилик нормаларига амал қилинаяптими? Чунки қанақадир ҳоким ёки уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасини рўйхат тузиб ширкатларн тугатиб юборишга асло ҳаққи йўқ. Кўп қаватли уй-жойларда яшовчилар, билинг, сизнинг қарорингизсиз ширкатларни тугатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўрнига мажбурлаб Бошқарув компанияси тузиб у билан шартнома туздиришга ҳам.
3. Янгитдан тузилаётгани айтилаётган 10 та бошқарув сервис компанияларининг ортида кимлар турипти? Уларнинг ҳокимларнинг янги чап чўнтакларими? Йиллар давомида ширкатлар билан шерикликда миллиардларни ўзлаштирган ҳокимлар Бошқарув компаниялари билан пул ўзлаштирмайди, деб ким айтади? Кимдир улар бўйича танлов ўтказдими ёки уй-жой эгалари уларни ўзлари танладими? Ва энг асосийси: уларнинг пул маблағлари борми ўзи? Ёки яна тижорат банклари босим остида Бошқарув компанияларига ҳам триллионлаб кредит берадими?
Ҳокимлар аралашган, қўли теккан иқтисодиётнинг қайси соҳаси борки, албатта якуни шундай бўлади - бу ширкат бўладими, экспорт бўладими ёки қишлоқ хўжалигими. Қачондир шуни тушуниб етилмас экан, миллиардлар янги ва янги "ислоҳотлар" баҳонаси билан ўзлаштиришда ўғирланишда давом этаверади.
Шу ўринда тижорат банкларига мурожаат:
Коммунал соҳасидаги бошқарув компанияларига кредит ажратилмаслиги борасидаги талабларни 2021 йил учун Кредит сиёсатига қўшиб, тасдиқлаб олинглар.
@the_bakiroo