Ўртача умр кўриш ёши 2019 йил даражасига, 75,1 ёшга етган (76,4 ёшга етиши керак эди)
2024 йил якуни билан Ўзбекистонда ўртача умр кўриш ёши 75,1 ёшга етган. Бу 2019 йилдаги максимумга яна қайтиб етиб борганимизни англатади.
Янги даврнинг эркинлик йилларида - 2017 йилдан (73,7 ёш) 2019 йилгача (75,1 ёш) ўртача умр кўриш ёши жуда тез ўсган (бошқа барча кўрсаткичлар сингари).
2020 пандемия йилида ўртача умр кўриш ёши 73,4 ёшгача, 2013 йил даражасига тушиб кетган ва охирги йилларда яна секинлик билан тиклана бошлаган.
2020 йил 11 ноябрдаги қарорга кўра, ўртача умр кўриш ёши 76,4 ёшга етиши керак эди (эркакларда 74,1 ёш, аёлларда 78,7 ёш). Тўғри овқатланиш ва соғломлаштириш орқали умрни узайтиришга қаратилган мақсадли кўрсаткичларнинг аксарияти бажарилмаган.