Урганчда ARTON’нинг иккинчи заводи очилди
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами арафасида Урганч шаҳрида ARTON компаниясининг автоклавланган газблок ишлаб чиқаришга ихтисослашган иккинчи заводи ишга туширилди.
Очилишда Хоразм вилояти ҳокими Ж. Рахимов, SQB банки Хоразм вилоят филиали раҳбари З. Хасанов, Ўзсаноат қурилиш материаллари уюшмаси бошқарув раиси маслаҳатчиси Ж. Шерматов, АRTON Урганч лойиҳаси раҳбари З. Арипов ҳамда вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Р. Султон иштирок этдилар.
Йилига 400 минг куб метр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ушбу замонавий корхона минтақани юқори сифатли, экологик тоза ва энергия тежамкор қурилиш материаллари билан таъминлашни мақсад қилган. Лойиҳанинг ҳамкори сифатида "Sanoat Qurilish Bank" иштирок этди.
Ушбу заводнинг ишга туширилиши Хоразм вилояти иқтисодиётининг ўсишига, янги иш ўринлари яратилишига, аҳоли бандлигини таъминлашга ҳамда бутун минтақа қурилиш индустриясининг жадал ривожланишига муҳим туртки бўлиши кутилмоқда
+998712002006
Telegram | Instagram | Web-site | YouTube
Реклама
- https://t.me/arton_uz@arton_uz
- https://www.instagram.com/arton.gazoblok/instagram.com
- https://arton.uz/arton.uz
- https://www.youtube.com/@arton-8332/featuredyoutube.com