29K58Telegramda ochish
ARTON компанияси Андижонда автоклавланган газобетон чиқарадиган завод қурилиши бошланганини маълум қилди. Лойиҳа 2025 йилнинг 4-чорагида фойдаланишга топширилади ва йилига 600,000 м³ газобетон ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Завод ишга тушгач, нафақат Марказий Осиё, балки бутун МДҲ мамлакатлари орасида энг йириги бўлиши кутиляпти. Янги заводнинг қурилишида Германиянинг Wehrhahn GmbH компаниясининг илғор технология ва ускуналари қўлланилмоқда ва у Фарғона водийси бўйлаб сифатли қурилиш материалларига ортиб бораётган талабни қондириши, йирик инфратузилма ва уй-жой қурилиши лойиҳаларини амалга оширишга ёрдам бериши айтиляпти. ARTON илк марта 2019 йилда Оҳангаронда ўз заводини ишга туширган ва қурувчи ташкилотлар ишончини оқлаган эди. Компания қурилиш учун экологик тоза ва инновацион ечимларни таклиф қилиш орқали барқарор ўсишга эришиб, бозорда мустаҳкам ўрин эгаллади. Андижондаги завод қурилишида ҳам ARTON Wehrhahn GmbH (Германия) компаниясининг илғор технология ва ускуналарини қўллаяпти. +998712002006 Telegram | Instagram | Web-site | YouTube Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin