14K67Telegramda ochish
"Дарёлар бўйида эдик сувга зор" Ташаббусли бюджет лойиҳасида Фарғона вилояти аҳолиси жуда кўп овоз беришаяпти, улар ҳозир пешқадам. Айниқса ўқитувчилар фаол, уюшқоқлик ва ташкилотчилик билан ўзлари учун муҳим деб ҳисобланган таклифларни қўллаб қувватлашмоқда. Агар кейин энг фаол овоз берувчилар гуруҳи аниқланса, бу албатта ўқитувчилар бўлади. Энг фаол бўлган Фарғона вилоятининг чекка бир тумани бор. Бешариқ тумани. Не тонгки, бугун 17:30 ҳолатигача тумандан билдирилган таклифларга биронта овоз берилмаган. Балки Бешариқда чироқ йўқдир, балки интернет йўқдир. Нима бўлгандаям ғалати. Ваҳоланки Бешариқда муаммо кўп. "Дарёлар бўйида эдик сувга зор", деган мисралар айнан Бешариқнинг қишлоқларига қаратилгандек. Қияли МФЙ Бирдамлик кўчасида ичимлик суви муаммоси борлиги сабабли ичимлик суви тортиш сўралаяпти. Навбаҳор МФЙ Олтин Водий кўчасидагилар ичимлик сувини 1 километр наридан ташиб ичишар экан. Янгиҳаёт МФЙ Лолазор кўчасида эса ичимлик суви тармоғини янгилаш сўралган. Бешариқликлардан уйғонишни сўрайман. Айниқса ўқитувчилардан. Биламан, сизлар учун энг аввало мактаб ва таълим билан боғлиқ муаммолар устувор. Лекин бу йўналишда маблағлар ажратилаяпти, манбалар бисёр. Халқимизнинг энг бирламчи эҳтиёжлари - сув, йўл, электр каби муаммоларига ҳам эътибор қаратиш керак бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin