Сув учун курашда ютқазиқ
Бу мавсум олдингиларидан "Ташаббусли бюджет" жараёнига нисбатан мисли кўрилмаган жамоатчилик эътибори ва саволлар билан ўтди.
Албатта жараён вақтида бу тўғрида гапириш лойиҳага нисбатан пайдо бўлган қатор асосли ва асоссиз эътирозларни янада авжлантирган ва балки фойдасидан кўра зиёни кўпроқ бўларди. Лекин мана энди айтса бўлади.
Менинг назаримда, бу мавсумда қанақадир жиддий ютқазиқ бўлган бўлса, бу сув учун курашдаги ютқазиқ бўлди.
Ичимлик суви билан боғлиқ таклиф этилган 1582 лойиҳадан фақат 20таси ғолиб бўлди холос. Хусусан, сув таъминоти энг оғир ҳудудлардан ҳисобланган Сурхондарёдаги 279 лойиҳадан фақат биттаси якунда молиялаштирилади. Андижон, Наманган ва Жиззах вилоятларидан сув таъминотига оид биронта лойиҳа етакчиликни қўлга кирита олмади. Овоз йиғиш учун рақобатда ютқазиқ бўлгани сабаблари ҳақида тўхталишга яна вақт бўлади. Халқнинг ғалабаси ва бугунги ғолиблик кайфиятига ҳам соя солмоқчи эмасман.
Лекин Сиёсий қарор қабул қилувчилар, Республика бўйича сув таъминотига масъул идоралар, вилоят ва туман ҳокимликлари ғарчи ғолиб бўлишмаган бўлишсада, сув етказиш ва сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар рўйхатига бирров кўз ташлашса, кўриб чиқишса бўлади. Бу тайёр шпаргалка. Бугун бўлмаса, эртанги режаларга киритиш учун. Юртимиз бўйлаб Оғриқлар харитаси бу.