13K52Telegramda ochish
Нега Андижон вилоятидан таклифлар бунчалар кам? Ташаббусли бюджет доирасида жон бошига ҳисоблаганда ҳам, ажратилган маблағга нисбатан олганда ҳам энг кам таклифлар Андижон вилояти ҳиссасига тўғри келади. Нега бундай, мен учун тушунарсиз рости. Беихтиёр Рамзан Чеченистонидан Федерал ҳукуматга ҳеч қандай муаммо чиқарилмаслиги ҳолати эсга тушади (Чунки кимки Чечнядан муаммо олиб чиқса, унинг ўзига муаммо яралади). Солиштириш учун, шундоқ Андижоннинг биқинидаги Фарғона вилоятида 5 баробар, Наманган вилоятида эса 4 баробар кўпроқ таклифлар кун тартибига қўшилган. Билдирилаётган таклифлардан келиб чиқилса, бугун жойларда аҳоли учун энг муҳим бўлган уч муаммони ҳам аниқлаш мумкин. Булар: Ички йўллар, Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш ва албатта Ичимлик суви. Топ муаммолар сарасига электр, газ ва интернет билан боғлиқ масалалар ҳам қўшилган. Мана бу ердан рўйхатдан ўтинг ва таклифлар билдиринг.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin