
"Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги "SQB Insurance" суғурта компанияси" акциядорлик жамиятига суғурталовчининг молиявий барқарорлиги бўйича "BB-" даражадаги "Барқарор" прогнозли рейтинг берди. Ушбу рейтинг "SQB Insurance" СК АЖ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш қобилиятига эга эканлигидан далолат беради.
Компания 2022 йил якунлари бўйича Компания активлари 131,1%га, Устав капитали 117,9%га, инвестиция қўйилмалари 133,9%га ошиб, 13,4 млрд. сўм миқдорида соф фойда олишга эришган. Компания капитал рентабеллиги (ROE) 31,9%ни ва активлари рентабеллиги (ROE) 9,2%ни ташкил қилди. Компания қайта суғурталаш борасида ҳам ижобий натижаларга эришган, масалан 2022 йил бўйича кирувчи қайта суғурта мукофотлари ҳажми 127,8%га ўсиб, 13,8 млрд. сўмни ташкил қилган.
“BB-” халқаро рейтинги Компанияга бизнесни кенгайтириш, суғурта хизматлари экспортини ошириш, халқаро қайта суғурталаш бозорига кириш ҳамда янги мижозларни жалб қилишда янги имкониятларни очади.
Реклама