26K29Telegramda ochish
APEX INSURANCE: 2024-йилги фактлар ва натижалар 2024 йил якунига кўра, APEX INSURANCE асосий йўналишларнинг барчасида барқарор ўсишни намоён этди. Фойда, капитал ва активлар кўрсаткичлари ўсди. Шу билан бирга, суғурта мукофотлари бўйича тушумлар ва тўловлар ҳажми ҳам ортиб борди. Қаноатлантирилган суғурта даъволарининг даражаси етарлича юқори шаклланди. Компания ўзининг ҳудудий тармоғини кенгайтиришни ва мижозлар базасини оширишни давом эттирди — бу ҳам чакана, ҳам корпоратив сегментларда кузатилди. Кучли операцион ва молиявий натижалар рейтинг агентликлари томонидан ҳам тасдиқланди. "Ahbor-Reyting" ва "SNS RATINGS" компанияни “Барқарор” прогнози билан миллий шкала бўйича энг юқори рейтинглар билан эътироф этди. Шунингдек, халқаро рейтинг агентлиги S&P Global Ratings компания рейтингини мамлакатнинг суверен даражасигача оширди — бундай даража ҳозирча фақат саноқли суғурта компанияларда мавжуд. Ушбу натижалар компания томонидан танланган стратегиянинг самарали эканлигини ва унинг суғурта бозорида мустаҳкам мавқега эгалигини тасдиқлайди. Янада батафсил — ҳаволада. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin