
🏦 Moody’s SQB рейтингини оширди: бу нимани англатади?
Халқаро рейтинг агентлиги «Moody’s Ratings» Ўзсаноатқурилишбанк (SQB)нинг узоқ муддатли кредит рейтингини Ba2 даражасигача оширди. Рейтинг истиқболи эса “барқарор” деб белгиланди.
Бу қарор банкнинг сўнгги йиллардаги молиявий натижалари ва трансформация жараёнлари ижобий баҳоланганини кўрсатади. 2025 йил якунига кўра, SQBнинг соф фойдаси 128,4 млн (+38%), активлари 8,1 млрд долларга (+15%) етган. Яшил кредит портфели эса 654,3 млн долларгача ўсган.
Moody’s шунингдек, банк акцияларининг 40 фоизи Franklin Templeton бошқарувидаги Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилгани ва жамғарманинг Лондон фонд биржасидаги муваффақиятли IPO'сини ҳам ижобий омил сифатида қайд этган.
Амалда бундай рейтингнинг оширилиши банк учун ташқи бозорларда маблағ жалб қилиш нархини пасайтириши, халқаро инвесторлар ишончини мустаҳкамлаши ва келгусида янги инвестиция имкониятларини кенгайтириши мумкин.
Батафсил | Реклама