
Octobank халқаро кредит рейтингига эга бўлди
Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Octobankнинг молиявий кўрсаткичларини таҳлил қилиб, унга халқаро кредит рейтингини берди. Прогноз — барқарор.
2024-йил якуни бўйича банкнинг соф фойдаси 144 миллиард сўмни ташкил этди, активлар рентабеллиги 4,8% даражасида қайд этилди.
Moody’s ҳисоботида Octobank келгуси 12-18 ой ичида барқарор молиявий ҳолатини сақлаб қолиши таъкидланган. Банк раҳбари Искандар Турсунов ушбу рейтинг халқаро ҳамкорлик ва банк ривожланишида муҳим рол ўйнашини қайд этди.
Реклама