28K187Telegramda ochish
Бойларни солиққа тортиш тизими яратилади Ўзбекистонда яшаётган катта ва жуда катта даромадга эга бўлган жисмоний шахслар алоҳида солиққа тортилиши лозимлиги ҳақида жуда кўп ёзганмиз (худди корпоратив йирик солиқ тўловчилар сингари). Ниҳоят бу масалада ҳам ўзгаришлар бўладиган кўринади. Ўзбекистонда бой аҳолини солиққа тортишнинг алоҳида тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун Солиқ қўмитаси энг юқори ҳамда хорижда олинган даромадга эга бўлган жисмоний шахсларнинг тўлиқ базасини шакллантиради. Мана масалан, уруш бошлангандан бери Ўзбекистонда яшаётган миллиардерлардан бири Ўзбекистон резиденти деб тан олиниб, солиққа тортилганида балки бюджетимизга триллионлаб қўшимча даромад тушган бўларди. Ўтган йили учрашувлардан бирида йиллик даромади 3 млрд.сўмдан ортиқ бўлган жисмоний шахслар йирик солиқ тўловчи деб топилиши мумкинлиги ҳақида сўз очилганди. Бундай шахсларнинг асосий даромади иш ҳақидан эмас, бонуслар, дивиденд, рента ёки ижара тўловларидан шаклланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin