23K66Telegramda ochish
Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) 2025 йилни салмоқли натижалар билан якунлаган   Тугалланган йилда SQB фаолиятида бошқарув тизимини оптималлаштириш ҳамда рақамли трансформацияга устувор аҳамият қаратилган. Шу мақсадда қатор стратегик қарорлар қабул қилинган, истиқболли лойиҳалар амалга оширилган, ҳамкорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланган. Ушбу жараёнларда Президент томонидан тасдиқланган 2020-2025 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясига таянилган. Натижада SQBнинг молиявий кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсган. Хусусан: – банкнинг жами активлари 102,4 трлн сўмдан ошган (+17%); – умумий капитали 11,9 трлн сўмга етган (+19%); – соф фойдаси 1,9 трлн сўмга етиб, 44 фоизга ўсган; – етакчи халқаро молия институтларидан 1,2 млрд АҚШ доллар эквивалентида маблағлар жалб этилган; – муаммоли кредитлари улуши 2,5 фоизгача камайтирилиб, 3,2 трлн сўм миқдорида захира яратган (+145%); – қарздор корхоналарни қўллаб-қувватлаш орқали қарийб 50 минг иш ўрни сақлаб қолинган.   Банк тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири сифатида Лондон фонд биржасида 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги биринчи даражали қўшимча капитал – AT1 облигацияларининг муваффақиятли жойлаштирилгани қайд этилган. Шу билан бирга, SQBда рискларни бошқариш ва муаммоли активлар билан ишлаш тизимли такомиллаштирилган. Ахборот технологиялари соҳасида юқори ишончли, узлуксиз ва киберхавфсизлик талабларига жавоб берадиган замонавий инфратузилма шакллантирилган. Рақамли хизматлари (“SQB Mobile” ва “SQB Business” иловалари) банкнинг операцион самарадорлиги ва мижозлар тажрибасини оширишда асосий стратегик драйверлардан бирига айланган. Барқарор ривожланиш тамойиллари асосида SQB фаолиятига ESG ёндашувлари изчил жорий этилиб, “яшил” иқтисодиётга ўтишга қаратилган ташаббуслар кенгайтирилган. Эътиборлиси, йил давомида банкнинг халқаро майдондаги нуфузи янада мустаҳкамланиб, ўттиздан зиёд нуфузли халқаро мукофотларга сазовор бўлган. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, SQBнинг барқарор фаолияти Банк қимматли қоғозларига нисбатан инвесторлар қизиқишининг юқори даражада эканлигида ҳам ўз ифодасини топди. Хусусан, Банк капиталига кирувчи AT1 облигацияларига талаб 5 бараварга ошган бўлса, янги йилнинг илк давридаёқ IPO режалари инвесторлар ишончини янада мустаҳкамлаб, маҳаллий фонд бозорида Банк акциялари нархининг сезиларли ўсишига (105%) олиб келди. Банк йил якунлари бўйича фаолиятини ролик тарзида эълон қилибди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin