22K120Telegramda ochish
Афросиёб чипталари 2 йил-у 3 ойда 3,6 карра қимматлаган Ўзбекистонда ҳимоятсиз истеъмолчиларни чексиз талаш мумкин. Корчалонлар, олигархия ва монополистлар учун ўзбекистонликлар янги нефтга айланган. Афросиёб (Шарқ, Насаф ва Ўзбекистон поездлари чипталари ҳам) чипталари яна 15%га кўтарилади. Ҳа, энди дейишга шошилманг. 2023 йил 1 ноябрдан буён ҳисоблаганда Афросиёб чипталари оз эмас, нақ 3,6 каррадан кўпга ошган. Бошқача айтганда, Тошкент — Бухоро йўналишида 2 йил-у 3 ой аввали Афросиёб чиптаси 140 минг сўмни ташкил этган бўлса, 1 февралда 509 минг сўм бўлади. Темир йўл Ўзбекистонда энг катта субсидияхўр соҳалардан бирига айланган (шонли энергетикларга етай деб қолишди). Ҳам остидан, ҳам устидан. Самарасизлик учун ҳам солиқ билан тўлаяпмиз, ҳам тинимсиз ошаётган тарифлар билан. Парламентда 700 млрд.субсидиянинг ҳисоби сўраганди. Нима бўлди шу сўров? Бу ҳали ҳаммаси эмас. Анъанага кўра, темир йўл чипталаридан кейин катта эҳтимол маҳаллий авиақатновларга нарх ошади. Томири ва шохлари бирку.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin