21K43Telegramda ochish
Бу тил бириктириш эмасми? Унда тил бириктириш қанақа бўлади? Неча йилдирки, ҳар гал темир йўл чипталари нархи ошиши билан параллель равишда ёки бир муддат ўтиб, маҳаллий авиақатновлар нархи кўтарилади. Масалан 2025 йил февралда поезд чипталари нархи кўтарилиши ортидан кейинги уч ойда авиачипталар 1,74 карра қимматлаганди. Лекин ҳали шу пайтгача бирон марта Рақобат қўмитаси томири ва шохи бир ҳаво ва темир йўл монополистларини жазолашга уриниб кўрмаган. Бу сафар ҳам ҳаммаси яна ўтган йилги схема бўйича кетмоқда. Ҳавошканинг шўъбаси Silk Avia 1 февралдан чипталарнинг базавий нархларини 7,4%гача оширмоқда. Эслатиб ўтамиз, бу базавий нарх. Лоукостер бўлмаган атласнусханинг чипталари амалда отаси ҳавошканикидан ҳам қимматга айланиши ҳақида кўп бора ёзганмиз. Маълумот учун, маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар бюджетдан субсидияланади. 2026 йилда субсидиялаш 2025 йилга нисбатан 1,6 карра ошиши белгиланган. Ҳам остидан, ҳам устидан (ҳам солиқдан, ҳам тарифдан).

Arxivda shunga yaqin