21K29Telegramda ochish
Куни кеча давлат раҳбари хорижий давлатлар элчилари билан учрашув ўтказди. Унда ташқи ҳамкорликни аниқ лойиҳалар ва натижага йўналтириш масаласи кўтарилган эди. Бугун шу ёндашув амалий давом этяпти. Тошкентда тадбиркорлар ва 60 дан ортиқ Ўзбекистон элчилари иштирокида очиқ мулоқот бўляпти. Учрашувда экспорт, инвестиция ва хорижий бозорларга чиқиш масалалари тўғридан тўғри муҳокама қилинмоқда. Муҳими, формат жонли. Тадбиркорлар ўз лойиҳалари ва таклифларини бевосита элчиларга тақдим этяпти. Саволлар ҳам жавоблар ҳам шу ерда. 2026 йилда экспортни 40 миллиард долларга етказиш ҳам муҳокамада бўлади. Бу каби учрашувлар ташқи иқтисодий алоқаларни оддий сўз даражасидан амалий босқичга олиб чиқади. Мулоқотни жонли эфир орқали томоша қилишингиз мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin