18K36Telegramda ochish
Янги формат — навбат импортчи тадбиркорларда Айни пайтда Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигида ўтаётган очиқ мулоқотда элчиларимиз, импортчи тадбиркорлар, шунингдек Савдо-саноат палатаси, Божхона қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари бир майдонга жам бўлган. Эътиборлиси — бу шунчаки расмий йиғилиш эмас. Бу ерда импортёрлар ўз муаммолари ва таклифларини тўғридан-тўғри элчиларга айта олмоқда. Элчилар эса тадбиркорлар учун хориж билан ишлашда ҳақиқий кўприк бўлиш ҳаракатида. Яна бир муҳим жиҳат — Ҳукумат комиссияси вакиллари ҳам шу ерда. Бу эса кўтарилаётган масалалар қоғозда қолмасдан, амалий ечим топишига умид уйғотади. Мана шундай очиқ, воситачиларсиз мулоқотлар кўпайса, тадбиркорларимизга анча енгил бўлади. Бозоримизнинг очилиши тезлашади. Энг муҳими — гапирилган масалалар қоғоз учун эмас, натижага ишлайди. Кутамиз, кузатамиз ва, албатта, хулосаларни бўлишамиз. Жонли эфир

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin