19K17Telegramda ochish
Импортчилар билан мулоқотда янги формат қандай ишлайди? Бу йилдан бошлаб Ҳукумат комиссияси тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қиладиган янги форматда ишлаяпти. Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев иштирокида ўтган бугунги учрашувда ҳам муаммолар тўғридан тўғри эшитилиб, шу ернинг ўзида барча тегишли вазирлик ва идораларга аниқ топшириқлар берилди. Муҳим жиҳати, бу топшириқлар Ҳукумат комиссияси протоколи орқали расмийлаштирилади ва ижроси сўзсиз таъминланиши шарт. Бу формат бир марталикмас. Кейинги Ҳукумат комиссияси мулоқотлари ҳам айнан шу тартибда ўтказилади. Муҳими, бу амалиёт марказ билангина чекланиб қолмайди, вилоятларда ҳам шундай ташкил қилинади. Шунинг учун ҳам, ҳурматли тадбиркорлар, ҳукумат комиссиясининг бошқа йиғилишларига ҳам фаол қатнашинг, муаммоларингизни кўтариб чиқинг ва айнан шу ерда ечим талаб қилинг. Бу форматда самарали ечим ва натижаларга эга бўлиш имкони катта.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin