
Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев раислигида Ҳукумат комиссиясининг навбатдаги очиқ мулоқоти бошланди.
Ушбу учрашув мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларга бағишланган.
Мулоқот кун тартибида қуйидаги масалалар бор:
— мева-сабзавот экспортини ривожлантириш;
— экспорт жараёнларида шаффофликни таъминлаш ва сунъий нарх пасайтириш ҳолатларининг олдини олиш;
— саралаш, замонавий қадоқлаш ва қўшилган қийматни ошириш;
— озиқ-овқат хавфсизлиги талаблари ва лаборатория тадқиқотлари;
— хорижий бозорлар талаблари асосида экспортчиларни тайёрлаш;
— ҳисобга олиш ва ҳудудий статистика тизимини такомиллаштириш.
Тадбир анъанавий очиқ мулоқот форматида ўтмоқда — тадбиркорлар ўз савол ва таклифларини масъул вазирлик ҳамда идораларга бевосита билдирмоқда.
Экспорт соҳасида фаолият юритаётганлар учун ушбу мулоқотда кўтарилаётган масалалар долзарб аҳамиятга эга. Эфирга уланиб, жараённи тўғридан-тўғри кузатиш мумкин.