22K87Telegramda ochish
Зангиотада тадбиркорлар билан очиқ учрашув Муаммоларни эшитиш ва ечим топиш очиқ мулоқотдан бошланади. Айни пайтда Тошкент вилояти Зангиота туманида Ҳукумат комиссияси ва тадбиркорлар ўртасидаги “Очиқ мулоқот” форматидаги учрашув айни пайтда жонли равишда ўтмоқда. Учрашувга Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев раислик қилмоқда. Мулоқотда вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар ҳамда корхона вакиллари иштирок этяпти. Тадбиркорлар ўзларини қийнаётган саволларни бериш, мавжуд муаммоларни очиқ айтиш ва жойида аниқ тушунтириш ҳамда амалий ечимлар олиш имкониятига эга. Бундай учрашувлар тадбиркорлар овозини тўғридан-тўғри масъулларга етказиш, ишончни мустаҳкамлаш ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади. Мулоқотни жонли эфир орқали тўғридан тўғри кузатишингиз мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin