
ANORBANK Марказий Осиё финтех бозорига янада чуқурроқ кириб бормоқда
Жадал ривожланаётган рақамли банк — ANORBANK ва Central Asian Fintech Association (Марказий Осиё Финтех ассоциацияси) ўртасида муҳим меморандум имзоланди. Хўш, бу келишув нима учун муҳим?
Central Asian Fintech Association шунчаки тузилма эмас, у минтақавий ўйинчиларни халқаро инвесторлар ва давлат ташкилотлари билан боғловчи профессионал кўприкдир. Ушбу ҳамкорлик банкка халқаро интеграция ва нетворкинг, шунингдек профессионал маслаҳат олиш имкониятларини очади.
Хусусан, банк минтақавий ва хорижий форумларда қатнашиш орқали хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, давлат ва жамоат ташкилотлари билан, айниқса Ассоциациянинг бошқа аъзоларини билан алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистондаги рақамли банкинг етакчиларидан бири бўлган ANORBANK учун бу — масштабни кенгайтириш ва Марказий Осиё бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаш сари ташланган навбатдаги дадил қадам бўлиши мумкин.
Реклама
- https://t.me/anorbank/4663@anorbank