
Навбатдаги учрашув: Ҳукумат комиссияси заргарлик саноатида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилмоқда
Айни пайтда ҳукумат комиссиясининг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти ўтказилмоқда. Бу гал учрашув заргарлик саноатида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан ташкил этилган.
Очиқ мулоқот Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж. Ходжаев бошчилигида ўтмоқда. Тадбир Савдо-саноат палатаси, “Ўзмиллийбанк” АЖ ҳамда “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган.
Учрашувда қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда. Тадбиркорлар соҳадаги долзарб масалалар, мавжуд муаммолар ва таклифларни бевосита мутасаддилар билан муҳокама қилмоқда.
Жонли эфир
- https://www.youtube.com/live/S4MMRxF-W9cyoutube.com