23K43Telegramda ochish
Айтамиз ва қайтамиз: Таннархни 20 фоизга камайтириш ваъдаси/вазифаси эсдан чиқдими? Темир йўл ва маҳаллий авиақатновлар чипталари потираб ошаётган бир вақтда вазир Маҳкамовнинг Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва ЎТЙ хизмат таннархини камида 20% пасайтириши кераклиги борасидаги баёнотлари эсга тушади. Ваъдамиди, вазифамиди, лекин баёнот очиқланганига ҳали 3 ой бўлгани йўқ. Қолаверса, Давлат раҳбари харажатларни кескин қисқартириш ва самарадорликни ошириш барча даражадаги раҳбарлар учун 2026 йилда асосий мезон бўлишини таъкидлаганди. Темир йўл монополистининг тарифларни ошириш ҳақидаги хабаридаги важларга кўра, харажатлар камаймаган, қайтанга, ошган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin