Хушхабар кутайликми? 1 майдан энерготарифлар пасаядими?
Ҳа, азизлар, агар Ўзбекнефтегаз 50 кунда эришган ютуқлари рўйи-рост бўлса, яъни операцион фаолиятдан тортиб хўжалик жараёнларигача сарф-харажатлар тежалиб, триллион-триллионлаб маблағлар иқтисод қилинишни бошлаган бўлса, 1 майдан энерготарифлар ошиши эмас, тушиши керак. Ҳеч бўлмаганда, ўзгартирилмай қолиши лозим. Майли, биз истеъмолчилар ўзгармай қолишига розимисиз.
Қолаверса, Давлат раҳбари 2026 йилда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарда маҳсулот таннархини камайтириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган. Ўзбекнефтегаз бу вазифаларни ортиғи билан бажарса, нафақат 2026 йилда, 2027 йилда ҳам тарифларни оширмаса бўлади.
Янги Ўзбекнефтегаз Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва ЎТЙ эмас-ку, хизмат таннархини камида 20% га камайтиришни ваъда қилиб, кейин яна тарифларни оширадиган.
- https://teletype.in/@uzbekneftegaz_ung_lot/XHZe2ulkxzrteletype.in
- https://lex.uz/uz/docs/7847396lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/11768@the_bakiroo