Энерготарифларни оширишга зарурат борми?
"Тарифни ўзгаришсиз сақлаш вазиятни биргаликда баҳолаш ва мувозанатли ечим топишга интилиш натижаси бўлди". HUMO баёнотидаги шу тезис ҳақиқати нафақат тўлов тизими, бошқа тартибга солинадиган нархлар, айниқса энерготоварларга нисбатан ҳам қўлланилиши керак.
Хоҳиш бўлса, имкон топилади. Инфляция тарихий минимумлардами? Минимумларда. Кредитлар бўйича ставкалар пасаймоқдами? Пасаймоқда. Сўм мустаҳкамланмоқдами? Мустаҳкамланмоқда. Давлат ва монопол компанияларга таннархни пасайтириш вазифаси қўйилганми? Қўйилган! Генерацияда энг арзон қайта тикланувчи энергия улуши ортмоқдами? Ортмоқда. Энг асосий қазиб олувчи - Ўзбекнефтегаз аввал шишириб ўзлаштирилган триллионлаб харажатларни қисқартирмоқдами? Қисқартирмоқда!
Унда нега энерготарифлар ошиши керак? Шунча саналган барқарлик шароитида яна харажатлар кўпайгани важи ишлатилиб тарифларни оширишга уриниш давом этса, демак, муаммо тарифларда эмас.
Буни онгли равишда тушуниб етаётганлар йўқ эмас, балки (Яқин Шарқда) уруш тугагунча тартибга солинадиган тарифларни оширишга маъмурий мораторий қўйилар?