21K112Telegramda ochish
Яна чучварани хом санадикми? "Кўрпача остидаги сўм" канали энерготарифлар 10%дан кўпга ошиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Охирги кунларда бир неча инсофий манбалар бу ҳақда аллақачон қарор лойиҳаси тайёрлангани ва идоралараро муҳокама қилинаётгани ҳақида билдиришган. Албатта, ислоҳот дея бошланган, лекин антиислоҳотга айланиб кетган жараёнларнинг учинчи йилига келиб, свет ва газ тарифларининг 3 йил ўзгартирмай сақлаш бўйича ҳукумат қарори билан ҳужжатлаштирилган ваъдаларга "ислоҳотчилар"нинг ўзи амал қилмагани, "тўхтатилади" дейилган субсидиялаш давом этаётгани ва энергетика занжирларида ва битимларида ҳеч қандай шаффофлик йўқлиги ҳақида яна 146- марта эслатишга ҳожат ҳам, наф ҳам йўқ. Истеъмолчилар қарор қабул қилиш жараёнига таъсир кўрсатиш имкониятидан четлатилган (муҳим қарорларни жамоатчилик муҳокамасига қўйиш талаблари унутилган), уларнинг ҳақлари ва вакиллиги на парламентда, на ҳукуматда ҳимоя қилинади. Лекин, ҳеч қурса, ёзилган қоидаларга (аввалгиларига қўл силтаб бўлганмиз) амал қилиниши керак. Бир йил аввалги қарорда аниқ қилиб ёзиб қўйилган эди: "электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилади". Бюрократ тилидан истеъмолчи тилига ўгирганда, бу матн газ ва электр тарифлари инфляция доирасида оширилади, агар инфляция 10%дан ошиб кетсаям (масалан, 12%), тарифлар 10% доирасида индексация бўлади дегани. Тескариси эмас. Буям майли, минимал истеъмол харажатларини инфляциядан паст даражада ошириб, энерготарифларни инфляциядан юқори суръатда ошириш қандай изоҳланади? Ёлланган пўрим “халқаро маслаҳатчилар” қандай баҳона топиб беради? Яна "таннарх ошди" деб важ кўрсатиладими? Унда нега Ўзбекнефтегаз ҳар бир карнайдан триллионлаб харажатни тежаб қолгани ҳақида шовқин солмоқда? Ё самарасиз энерголойиҳалар ва каррасига қимматлаштирилган пудратлар орқали ўзлаштирилган миллиардлаб қарзларни тўлаш яна истеъмолчи бўйнига илинадими? Сўроқ-саволни ўша совурганларга ва ўзлаштирганларга қўйилиши адолатли бўлмайдими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin