Мирободдан олинган 1 хонали ёки Юнусободдан 2 хонали квартира омонатдан кўра анча афзалроқ бўлган
1,5 йиллик танаффусдан кейин Тошкент шаҳрининг айрим туманларида уй-жойга инвестициялар яна омонатлардан кўра манфаатлироқ бўла бошлаган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилларига кўра, 2026 йил март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги (ижара+нарх ўсиши) 14,6 фоизгача етган (2025 йил март ойида 6,2%).
Айни пайтда Миробод туманида 1 хонали квартираларга инвестициялар 50%, Юнусаободдаги 2 хонали квартиралар 24,8%лик даромад кўрсатган. Яъни, бир йил аввал омонатга пул қўйгандан кўра (21,2%), мазкур ҳудудлардан тегишлича 1 ва 2 хонали квартира олганлар кўпроқ даромадга эга бўлишган.
Шу билан бирга Бектемирдан 4 хонали квартира олганлар 14,1%гача ютқазишган бўлишса, Чилонзордан 3 хонали квартира олганларнинг даромадиҳатто инфляцияни қоплай олмайдиган даражага тушган (3,8%).
Тошкент туманлари ичра уй-жойга инвестициялардан даромадлиликнинг фарқланиши кескин оша бошлаган.