18K16Telegramda ochish
Гастрономия бозори: муаммолар ҳали ҳам етарли Иссиқ кунлар бошланиши билан умумий овқатланиш соҳасидаги муаммолар янада яққолроқ кўрина бошлайди. Терраса ва ёзги майдончаларни ташкил этиш, рухсат жараёнлари, солиқлар бўйича ноаниқликлар, ҚҚС кешбэклари ва текширувлар — буларнинг барчаси тадбиркорлар учун ҳалигача долзарб масала бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда бозорда ишлаб қолиш учун фақат сифатли маҳсулот етарли эмас. Бунга қўшимча равишда, бузилган дўкон-бекатлар, синдириб узилган пешлавҳалар билан боғлиқ ҳолатлар ҳам бизнесга қўшимча қийинчиликлар туғдирмоқда. Бу эса мижозлар оқимига бевосита таъсир қилаётгани табиий. Айни пайтда Савдо-саноат палатасида ўтаётган очиқ мулоқотда шу каби масалалар муҳокама қилинмоқда. Бу учрашув расмий баёнотлар билан чекланиб қолмасдан, тадбиркорлар ва масъуллар ўртасида очиқ фикр алмашувга айланиши кутилмоқда. Қандай ечимлар таклиф қилинади ва улар амалда қандай ишлашини вақт кўрсатади. Тўғридан-тўғри эфир: https://youtube.com/live/Q-t-iTP5JRY?feature=share

Arxivda shunga yaqin