
Маркетплейсларда савдо қилиш осонми? Тадбиркорларни эшитамиз.
Айни пайтда Савдо-саноат палатасида маркетплейслар орқали савдо қилиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Учрашувда маркетплейсларда фаолият юритаётган ва ушбу йўналишга киришни истаган тадбиркорлар иштирок этмоқда.
Муҳокамалар давомида маҳсулотларни маркетплейсларга жойлаштириш, логистика, тўлов тизимлари, экспорт имкониятлари ҳамда тадбиркорларни қийнаётган мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан таклифлар билдирилмоқда.
Энг муҳими, бугун билдирилаётган таклиф ва ташаббуслар Президентнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотида кўриб чиқилиши мумкин.
Жонли эфирни кузатиб боринг