23K149Telegramda ochish
Уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги пасайишда давом этмоқда 2025 йил апрелида Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги 6,2%гача пасайган (2024 йил апрелда - 27,8%). Бунда, мазкур даврда ижарадан келадиган ўртача даромадлилик 10,9%дан 8,5%гача камайган бўлса, уй-жойларнинг ўртача нархи 2,4% арзонлаган. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳисобларига кўра, пойтахтда энг яхши инвестиция бу Шайхонтоҳур туманидан сотиб олинган 1 хонали квартира бўлиб қолмоқда. Мазкур ҳудудда сотиб олинган 1 хонали квартиранинг даромадлилиги 25,1%ни ташкил этган (ўтган йили апрелда 41,4%). Энг ёмон инвестиция эса Олмазордан сотиб олинган 4 хонали квартира бўлиб турипти (энергетика таъминотидаги энг кўп узилишларнинг рамзи бўлган Сағбон подстанцияси шу туманда, ҳавонинг энг ёмон ифлосланиши ҳам шу туманда кўп қайд этилади). Бир йил аввал шу тумандан сотиб олинган 4 хонали квартирадан инвестор ҳатто ижарага берган ҳолатда ҳам камида 2,5% йўқотган бўларди. Ўртача олганда охирги бир йилда банкларга қўйилган миллий валютадаги омонатлар даромадлилиги (22%), сўм девальвациясини инобатга олганда ҳам, уй-жойга инвестиция қилишдан даромадлироқ бўлган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin