Ижара таклифлари кескин камайган, бир хонали квартиралар ижараси юқори даражада қимматламоқда
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти кузатувларига кўра, 2026 йил май ойида Тошкнет шаҳрида ижара таклифлари кескин, 21%га қисқарган ва апрелдаги 22,8 мингдан 18,1 мингтагача тушган.
Ижара нархи йиллик ҳисобда 10%га қимматлаган ҳолда, 1 хонали квартиралар ижараси 14,3%га ошган (айрим туманларда 33,0%гача). Ижарага таклиф этилган хонадонларнинг атига 10,9%и 1 хонали квартиралар ҳисобига тўғри келмоқда.
Миробод, Шайхонтоҳура ва Яккасаройдаги 1 хонали квартираларниннг ижараси Олмазор, Чилонзор, Сергели ва Учтепадаги 3 хонали квартиралар ижарасидан қимматга тушмоқда.
Яна бир қизиқ ҳолат. Бозорда таклифи этилаётган ижара квартираларнинг энг кўп қисми қиммат туманлар Мирзо Улғубек, Миробод ва Юнусобод ҳисобига тўғри келади. Арзонроқ ҳисобланган Бектемир, Янгиҳаёт, Учтепа, Олмазор ва Чилонзор ҳисобига тўғри келадиган таклифлар улуши очиқланмаган (тармоқларда айни шу ҳудудларда ижара таклифи кескин қисқараётганидан шикоят этилмоқда).