21K43Telegramda ochish
Таннарх пасайиши учун рақобат керак Монополлашган сегментларда таннарх буйруқ ё топшириқ билан пасаймайди. Бюрократия назоратидаги сегментлар эса таннархни пасайтиришдан эмас, тинимсиз оширишдан манфаатдор бўлади. Шу маънода Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва «Ўзбекистон темир йўллари» компаниялари 2025 йил якунигача хизмат кўрсатиш таннархларини камида 20 фоизга камайтириши ҳақидаги баёнотлар материаллашувига ишониш қийин. Мисол учун, 2024 йил давлат корхоналари учун таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили деб эълон қилинганди. Таннархни 15 фоизга камайтириш тўғрисида топшириқ берилганди. Ким бажарди буни? Қайси монополист? Қайси давлат корхонаси? Ўзбекистон темир йўлларими? Ўзбекнефтегазми? Ҳавошками? Қолаверса, таннарх пасайтирилганини кўриш, текшириш учну шаффоф ҳисобот ҳам керак. Очиқ ва аудитдан ўтган ҳисоботнинг ўзи йўқ бўлса, таннарх пасайтирилганини ким аниқлайди? Дарвоқе, зарарга кириб кетганидан кейин ҳисоботларини ёпиб қўйган Ўзбекистон темир йўллари фойдага чиқдими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin