Таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили
"Масъулларга 2024 йилда ...таннархни 15 фоизга камайтириш...бўйича корхонабай чора-тадбир тасдиқлаб, амалга ошириш топширилди.
Шунингдек, йирик тармоқларда таннархни 20 триллион сўмга...камайтириш зарур.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, Стратегик ислоҳотлар агентлигига ҳар ойда камида 2 тадан тармоқни таҳлил қилиб, қандай қилиб таннархни камайтириш, қўшилган қиймат ва меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда янги имкониятларни ишга солиш мумкинлигини кўрсатиб бериш вазифаси қўйилди."
Маълумот учун, иқтисодий субъектларга таннархни камайтиришга ундайдиган бош инструмент бу очиқ рақобат ва рақобат муҳитини таъминлаш ҳисобланади.
Кучайиб бораётган протекционизм сиёсати, имтиез ва преференциялар, нотенг имкониятлар таннархни тинимсиз шиширишга, уни истеъмолчи чўнтаги ва бюджет зиммасига юклашни рағбатлантиради. Энергетикада ҳам, автомобиль саноатида ҳам, электротехника саноатида ҳам. Барча соҳада.
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/3687@Press_Secretary_Uz