Янги мақсадли кўрсаткичлар
Бугунги йиғилишда янграган янги макроиқтисодий ориентирлар:
ялпи ички маҳсулотни камида 6 фоизга кўпайтириб, 100 миллиард долларга етказиш;
саноатда 7 фоиз ўсишни таъминлаш;
2024 йилда 20 триллион сўм тушум таъминлайдиган янги хусусийлаштириш дастурини киритиш.
20 кун аввал қабул қилинган 2024 йил бюджети бўйича:
ЯИМ ўсиш суръати 5,6-5,8% бўлиши ва 1 301,8 трлн.сўмга етиши прогноз қилинган.
Саноат маҳсулотларининг ўсиш суръатини 6,0%га етказиш ва хусусийлаштиришдан 11,8 трлн.сўм тушум таъминлаш мўлжалланган эди.
Янги мақсадли кўрсаткичлар бюджетга ўзгартиришлар киритишни тақозо этадими?