Олтинкўл ва Бўстонда тухум қимматми?
Бу маълумот ким томонидан ва қандай мақсадларда киритиб юборилганини аниқ билмайман. Ҳоким ғирт бозор товари бўлган тухум нархига қанчалар масъул, ҳозир буям муҳиммас.
Лекин билганим шуки, Андижон шаҳрига тухум ёндош туманлардан, хусусан Олтинкўлдан етказилади. Бўстоннинг тухуми қўшни Шаҳрихондан ташқари Фарғона вилояти туманларигаям тарқатилади.
Бозор қоидасига кўра товар, бу ўринда тухум арзон жойдан қиммат жойга қараб ҳаракатда бўлади. Акси эмас.