23K74Telegramda ochish
Ерни чуқурроқ ҳайдашдими? Ўзбекистон Темир йўллари яширилган молиявий ҳисоботларини энди очадими? Монополист темир йўллари коппор зарарда ишлагани ҳеч бўлмаса тан олингани хурсанд қилади. Расмийларга қилинган презентацияга кўра (4:15 дақиқадан кўринг), Ўзбекистон темир йўллари 2023 йилда 2,2 трлн.сўм зарар кўрган (компания 2019 йилдан бошлаб зарарга кирган). Тарифларнинг 2023 йил ноябрда 60%гача, 2024 йил январда 20%гача, 2024 йил майда 40%гача, 2025 йил февралда 30%гача оширилиши компанияни фойдага чиқишига олиб келган. Бошқача айтганда, янги замонда қилмаган иши, кирмаган соҳаси қолмай, зарарга ботирилган монополист молиявий ҳолатини истеъмолчиларга юкланган тарифлар кўтармоқда. Балки бошқа омиллар ҳам бунга таъсир кўрсатаётгандир, лекин компаниянинг молиявий ҳисоботлари Ўзбекистон қонунларига зид равишда 2022 йилдан буён ёпиб қўйилган. Узуқ-юлуқ манбалардан (масалан, тўланган солиқлардан) ҳам компания ҳолати секин-аста мусбатлашаётганини кўрса бўлади. Масалан, монополист 2025 йил 9 ойида 491,8 млрд.сўм солиқ тўлаган. Ўтган йилнинг 9 ойида эса 327 млрд.сўм солиқ тўлаган эди. Яъни Темир йўлларининг фойдаси 25 карра ўсгани билан тўланган солиқлар 1,5 карра ўсган холос. Эҳтимолки, компания солиқ имтиёзлари олган (йирик солиқ тўловчилар фойдаланган солиқ имтиёзлари миқдори 2025 йилдан бошлаб яшириб қўйилган). Кўраяпсизки, Темир йўлларининг ҳолати Ҳожибой Тожибоев айтганидек, "ерни чуқурроқ ҳайдашгани" учунмас, истеъмолчилар учун тарифлар кескин ошгани ва юқори эҳтимол билан солиқ имтиёзлари туфайли барқарорлашган. Айтганимиздек, яширин ҳисоботларини очишса, аниқ ва тиниқ кўринади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin