
Декрет ва «больничный» пуллари: янги тартиблар иш берувчиларни қанчалик қониқтирмоқда?
Айни пайтда Иш берувчилар конфедерацияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Иш берувчилар ассоциацияси ҳамкорлигида иш берувчилар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
300 дан ортиқ тадбиркор ва корхона раҳбарлари иштирок этаётган учрашувда шу йил 1 январдан кучга кирган декрет пуллари ва 1 июлдан жорий этилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларининг янги тартиби муҳокама қилиняпти.
Рақамларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида 66,7 минг нафар аёлга 772 миллиард сўмдан ортиқ ҳомиладорлик нафақаси тўланган. Эътиборлиси, хусусий секторнинг улуши бир йилда икки баробарга ошиб, 16,4 фоизга етди: Korzinka, Uzum Market, Bellissimo каби йирик корхоналар ходималари давлат нафақасидан фойдаланишган.
Очиқ мулоқотда иш берувчилар янги қоидаларни амалиётда қўллашдаги муаммолар юзасидан саволлар беришмоқда.
Жонли эфирни кузатинг.