12K15Telegramda ochish
Сув, канализация ва туалетлар муаммолари кўрсатилган таклифлар овоз тўпламаётгани мен учун оғриқли. Муқобил ечимлар керак Ташаббусли бюджет лойиҳалари эълон қилинганида сув, канализация, туалет масалалари ТОП-5 муаммолар қаторига кирганди. Таклифларнинг 10 фоиздан зиёди, айрим туманларда эса 50 фоиздан кўп таклифлар айнан сув, канализация ва туалетлар муаммосига бориб тақалади. Лекин афсуски, энг кўп таклифлар қаторида бўлишига қарамай, мазкур муаммоли масалалар бўйича овоз тўплаш жудаям қийин кечмоқда. Ташаббускорлар масалани кўтаришди, энди ечим учун овозлар керак. Мен тушунаман, ҳаммага пул етказиб бўлмайди. Лекин сув, канализация ва туалетлар масаласи приоритетлар қаторида бўлиши керак. Миллатнинг соғлиғи, дуркунлиги, комиллиги шундан бошланади. Эътибор беринг, қаерда сув таъминоти яхши бўлса, канализация ва туалетлар осойишта фаолияти йўлга қўйилган бўлса, одамлари хотиржам, хушрўй ва чиройли. Икки кундан буён ҳожатхоналар қуриш таклифлари ҳақида ёзаман, лекин, билмадим, барибир овоз йиғилмаяпти. Охирги йилларда қабул қилинган қарорларни титкилаб, кўп квартирали уй-жойларнинг туташ ҳудудларини ободонлаштириш доирасида умумфойдаланишдаги ҳожатхоналарни қуриш режаларига кўзим тушди. Лекин бу режалар 2022 йилдан бошланаркан. Ушбу 5152- сонли қарорда кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш чора-тадбирларини амалга оширишга жорий йилда 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланган экан. Назаримда мана шу 100 миллиард маблағни сув, канализация ва туалет бўйича энг ёмон аҳволда қолаётган, имкон борича ташаббусли бюджет лойиҳасида кўрсатилган, лекин ғолиб бўлмаган муаммолар ечимига йўналтириш керак. Сайлов йилида, одамларимизнинг кўз ўнгидаги оғриқларга малҳам топишда бу айниқса долзарб ва манзилли ечим бўлган бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin