15K44Telegramda ochish
Ижтимоийлашинг: Булоқбошига канализация керак! "Очиқ бюджет" лойиҳаси доирасида ташаббусли бюджет таклифларини доимий кузатиб бормоқдаман. Бугун бундай ташаббуслар сони 3333тага етди. Энг чекка, ҳаттоки интернет етиб бормаган туманларда яшовчи фуқаролар ўзлари яшаб турган макон муаммоларига бефарқ бўлмаётгани мени қувонтиради. Масалан, Булоқбоши туманидан Бегзод Усмонов Буюк Турон МФЙдаги канализация тармоғини марказий канализация тармоғига улаш мақсадида, канализация тармоғи тортишни таклиф этмоқда. Ҳақиқатан ҳам канализация керак. Суратга қаранг, чиқиндилар қаерга оқизилаяпти. Маҳаллий ҳокимият, гарчи унга кўп саволлар бўлсада, барча муаммоларни кўриши ва қамраб олиши уда қийин. Шунинг учун ҳам биз яшаб турган кўчада, маҳаллада, кварталда жамоатчиликнинг роли жуда аҳамиятли. Таклифларни қабул қилиш муддати тугашига 10 кун қолди. Шошилиш керак! Табиатан ижтимоий воқеликка бефарқ бўлмайдиган, доим жамият оғриқлари билан яшайдиган талабалар, ўқитувчилар ва шифокорлар айниқса фаол бўлишлари керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin