Саноат ишлаб чиқариш ўсмоқда, айрим маҳсулотлар ишлаб чиқариш эса қисқаришда давом этмоқда
2021 йил июнь ойида 22 986та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган, бу ўтган йил июнь ойидагидан 10%га ёки 2 544та кам.
Йил бошидан буён эса 108 780 дона автомобиль ишлаб чиқарилган, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,2%га ёки 34 675тага кам.
Ўтган йилнинг мос даврига ҳисоблаганда энг катта камайиш Нексия-3 (2,5 баробар) ва Спарк (2,4 баробар) автомобиллари ҳиссасига тўғри келади.
Ўтган 6 ойда саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми 8,5%га ўсгани қайд этилган бўлсада, автомобиллардан ташқари яна қатор саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш камайган.
Нефть, дизель ёқилғиси, тракторлар, автомобиль двигателлари, ўсимлик ёғи, буғдой, ароқ, вино, тамаки маҳсулотлари шулар жумласидандир.