Янги Ўзбекистонда лавозимида 5 йил муқим ишлаган давлат банки раисининг ўзи йўқ
Ижро органининг раҳбари ҳар қандай банкнинг сиёсатини, мафкураси ва ўзгаришларининг мазмун-мундарижасини белгилайди. Келишидан аввал қаёққа кетишини билган, 3 ойга ёки 2 йилга келган раҳбар ҳеч қачон "комфорт макони"ни бузмайди. Статус-квони доим сақлаб қолади.
Шунинг учун нормал дунёда одатда банк акциядорлари, ҳатто у давлат банки бўлса ҳам, бошқарув раиси билан 5 йиллик битта цикл ёки 10 йиллик иккита циклга ёллашга ҳаракат қилади. Чунки сиёсатда ҳам, бизнес бошқарувда ҳам энг самарали муддат бу алмашинишни таъминлайдиган лекин 5 йилдан кам, 10 йилдан кўп бўлмаган муддатдир.
Янги Ўзбекистонда ўтган даврда мавжуд 13та давлат банкининг биронта раҳбари беш йил муттасил лавозимида ўтирмаган.
Масалан, энг йирик Миллий банкни олайлик. Янги даврни ушбу банк Саидаҳмат Раҳимов раҳбарлигида бошлаган. 2017 йил бошида унинг ўрнига Суҳроб Холмуродов тайинланган. яна 9 ой ўтмай, унинг ўрнини Алишер Мирсоатов эгаллаган.
Бугунги ўзгаришлар ҳақида айтилган Халқ банкини олсак. Ушбу банк янги даврани Абдурасул Абдуллаев билан бошлаган. 2019 йил март ойида унинг ўрнини кейинчалик коррупцион хроникаларда машҳур бўлган Муродилла Эшматов эгаллаган. Эшматов тайинлаганидан олти ой ўтмай, унинг ўрнини катта умидлар билдирилган Фарҳод Саломов эгаллаган. Қарангки, Саломовнинг раҳбарлиги ҳам 1 йил-у, 9 ойдан ошмади. Қизиғи унинг ўрнини, Администрацияга келгунча аввал Ипотека банкида 2 йилдан сал кўпроқ ишлаган Шуҳрат Атабаев эгалламоқда.
@the_bakiroo