Узвийлик, қатъийлик ва ислоҳотпарварлик сақланади
7,5 йил Марказий банкка раҳбарлик қилган Мамаризо Нурмуратов ўрнига 2020 йилгача Марказий банк раиси биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, кейин Молия вазири ва Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган Тимур Ишметов тайинланган. Нурмуратов Марказий банкда маслаҳатчи бўлиб қолади.
Таъбир жоиз бўлса, Марказий банкда табиий кечадиган авлодлар алмашинуви юз бермоқда, айни пайтда Нурмуратов ҳам, Ишметов ҳам Давлат раҳбарининг жамоасидаги ислоҳотпарварлар сифатида кўрилган ва кўриб келинади.
Уларнинг ҳар иккисининг номи Ўзбекистонда 2017 йилда юз берган валюта ислоҳоти, кейинчалик банк соҳасидаги нақд пул муомаласидан тортиб хатарлар бошқаруви ва тижорий трансформацияга оид янги таркибий ўзгаришларнинг муаллифлари қаторида саналади.
Шундай экан банк соҳаси ўзгаришлари давомчилигидаги узвийлик ҳам сақланиб қолишини кутиш мумкин.
Ташқи дунё, халқаро молиявий институтлар ва глобал ташкилотлар наздида ҳам бу очиқлик сиёсатидаги қатъийлик ишораси сифатида қабул қилинишини кутса бўлади.