Саноат ишлаб чиқаришда охирги тўқ йилга етдикми?
Ҳаммаси қандай ҳисоблашга боғлиқ.
10 ойлик натижаларга кўра, саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажми 9,5%га ўсгани қайд этилди.
Негадир ўзбек статистикасида йил давомида ЯИМнинг бошқа компонетларининг ўсиши реал кўрсаткичларда, саноат маҳсулотлари бўйича физик ҳажмда эълон қилинади. Шунинг учун саноат ишлаб чиқаришнинг реал ўсиши кўрсаткичларини билиш учун йил охирини кутишга тўғри келади.
Келинг, солиштириб кўрамиз, қайси маҳсулотларни ишлаб чиқариш физик ҳажми охирги тўқ йил ҳисобланадиган 2019 йилнинг мос кўрсаткичларига етмади? Қавс ичида 2019 йил маълумотлари.
Табиий газ - 44,4 млрд.куб (50,1 млрд.куб)
Газ конденсати - 1 035,1 минг тонна (1 747,3 минг тонна)
Енгил автомобиллар - 177,6 минг дона (218,9 минг дона)
Юк автомобиллари 3 257 дона (4 440 дона)
Автобуслар 713 дона (1442 дона)
Тракторлар 213 дона (1194 дона)
Ўсимлик ёғи 117 минг тонна (138,8 минг тонна)
Бу ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йил кўрсаткичларига етмаган саноат маҳсулотларининг тўлиқ рўйхати эмас.
Яна дизель ёқилғиси, тамаки маҳсулотлари, пиво, ароқ, вино, пишлоқ ва творог каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳам 2 йил аввалги кўрсаткичлардан бир неча фоиздан бир неча баробаргача паст қолмоқда.