33K198Telegramda ochish
Ўтган даврга тош отиш энди уят бўлади, менимча Ёмон дейиладиган 25 йилнинг камида охирги 10 йили 8% ва ундан юқори узлуксиз иқтисодий ўсиш эълон қилинадиган ва бу танланган йўлнинг тўғрилигининг исботи дея кўрсатиладиган ўзгача давр эди. Ичкаридаги ва айниқса ташқаридаги иқтисодчилар, таҳлилчилар, масалан, қандай қилиб электр ишлаб чиқариш ва газ қазиб олиш (ёки импорт қилиш) ошмасдан ё ҳатто истеъмол қисқарса ҳам, статистикада саноат ўсиши икки хонали даражага етаётгани, иқтисодий ўсиш рекордларни янгилаётгани ҳақида жуда кўп бош қотиришган. Жавоблар топилган ҳам. Лекин ҳақиқат қанчалар қиммат бўлмасин, бош барибир қимматлик қилаверган. Қаранг: Кўмир, газ, газ конденсати, ўсимлик ёғи, ун, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, чигит, калава ип, автомобиль, юк автомобиллари, двигателлар, акрил ва бўёқлар, кимё маҳсулотлари, металл буюмлар, электр энергияси, иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш бир неча фоиздан бир неча ўн фоизларгача қисқармоқда. Лекин саноат ишлаб чиқариш 4,1%га ўсмоқда. Шунинг учун аввал ундоқ эди, аввал бундоқ эди дейиш, яхши гумонда бўлсак ҳам, алаҳсираш бўлади. Уят бўлади камида. Менимча шундай.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin