Саноат ишлаб чиқариш ўсмоқда, лекин хавотирлар бор
2022 йил январь-февраль ойида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,4%га ўсган.
Ишлаб чиқариш юқори даражада ўсаётган позициялар:
Автомобиль ишлаб чиқариш 78%га, 39 922 тагача ортган, лекин 2020 йил тегишли даври кўрсаткичига (49 014 дона) ҳали етмаган.
Электроэнергия ишлаб чиқариш мақбул суръатларда ортмоқда - 12,5 млрд. квт.соат (+5%).
Кўмир ишлаб чиқариш юқори суръатда кенгаймоқда - 878,6 минг тонна (+46%).
Лекин ўсимлик ёғи (-44%), ун (-12%), пахта чигити (-16%) каби муҳим озиқ-овқат ва озиқ-овқат хом ашёси бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш қисқара бошлаган.
Шунингдек, газ, дизель ёқилғиси, цемент, калава ип ишлаб чиқаришда ортга кетиш кузатилмоқда.