19K25Telegramda ochish
Россия Марказий банки рус банкларига "қора туйнук"ка айланишларига рухсат берди Россия Марказий банкининг янги директивасига кўра, Россия банклари ва нобанк молия-кредит муассасаларига бенефицарлар, акциядорлар, улар ичидаги таркибий ўзгаришлар ва умуман ҳар қандай муҳим фактларни очиқламасликка рухсат берилди. Бошқача айтганда, Россия банкларининг контрагентлари ва кредиторлари улар билан битим ва транзакцияларга киришганда банкларнинг асл эгалари, бенефицарлари, банкларнинг молиявий ҳолатлари, йирик операциялари тўғрисида ахборотга эга бўлмайдилар. Бу юқори даражада санкцион ва йўқотишлар рискини яратади. Россия Марказий банкининг қарорлари тобора сиёсийлашиб бормоқда. Бу айниқса Набиуллинани Марказий банк раиси лавозимига учинчи муддатга тайинланиши ҳақида эълон қилингач, кўпроқ сезила бошлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin