Россия Марказий банки рус банкларини қулашдан асраб қолишга уринмоқда
Регулятор тижорат банклари капиталига босимни камайтириш ва тизимли дефольт юз беришини олдини олиш учун истеъмол, ипотека, биргаликда қуришга ажратилган кредитлар ортиқча қарз юки бўйича қўшимча риск коэффциентларни бекор қилмоқда.
Таъминланмаган истеъмол кредитлари бўйича макропруденциал лимитларни жорий қилиш тўхтатилмоқда.
Кредит ташкилотларидан тўловга лаёқатсиз ва муаммоли қарздорларни ипотека ва қарз ҳисобига сотиб олинган уйлардан ҳайдаб чиқармаслик сўралмоқда.