16K18Telegramda ochish
Унча соғлом бўлмаган таклифлар Конфликтнинг бошланиши ва санкциялар Россия банк тизимидаги нисбий барқарорликни бутунлай издан чиқариб юборди. Банклар барча валюталарда, ҳатто рублда ҳам юқори даражада ликвидлик муаммосига дуч келишмоқда. Бунинг ортидан ўта юқори фоизларда омонат ва депозитлар таклифлари пайдо бўлмоқда. Масалан, шу кунларда қатор банклар рублда 25%лик, доллар ва еврода эса 10% омонатлар жорий этишган. Илгари, барқарор вазият шароитида регулятор бундай таклифлар учун банкларни жазолар эди. Ҳозир эса бунга кўз юмилмоқда. Лекин омонатчилар барибир эҳтиёткорликни оширишлари лозим бўлади. Кейинги кунларда Россия Марказий банки тижорат банклари ҳисобдорлигини ҳам, капитал ва ликвидликка талабларни ҳам ҳаддан ташқари юмшатиб юборди. Бошқача айтганда, омонатчи ва кредиторлар риски уларни ўзларига, шахсий танлов зиммасида қолмоқда. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin